Sura 23 · Para 18

Al-Mu'minun · 23:52

وَإِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاتَّقُونِ

52. Шак-шубҳасиз, (барчангизни) миллатингиз (яъни, динингиз) бир миллат (яъни, Исломдир). Мен эса сизларнинг Парвардигорингиздирман, бас, Мендангина қўрқингиз!»

Tafsir

Эй Пайғамбар, умматингиз бир умматдир, яъни, Ислом умматидир. Мен эса ягона Парвардигорингизман. Мендан ўзга парвардигор йўқ. Бас, буйруқларимни бажариш ва тақиқларимдан тийилиш ила Мендан тақво қилинглар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing