Sura 23 · Para 18

Al-Mu'minun · 23:44

ثُمَّ أَرْسَلْنَا رُسُلَنَا تَتْرَىٰ ۖ كُلَّ مَا جَاءَ أُمَّةً رَسُولُهَا كَذَّبُوهُ ۚ فَأَتْبَعْنَا بَعْضَهُمْ بَعْضًا وَجَعَلْنَاهُمْ أَحَادِيثَ ۚ فَبُعْدًا لِقَوْمٍ لَا يُؤْمِنُونَ

44. Сўнгра пайдар-пай пайғамбарлар юбордик. Ҳар қачон бирон миллатга ўз пайғамбарлари келса, уни ёлғончи қилдилар. Бас, Биз уларни (яъни, у иймонсиз миллатларни) бирин-кетин (ҳалок қилдик) ва уларни (кишилар ўртасида кўчиб юрадиган) гапга айлантириб қўйдик. Бас, иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.

Tafsir

Кейин орқама-орқа пайғамбар кетидан пайғамбар юбордик. Қайси бир умматга ўз пайғамбари келса, уни ёлғончига чиқардилар. Шу билан уларни бирин-кетин ҳалок қилиб, одамларнинг оғзидаги гап-сўзга айлантирдик. Бас, пайғамбарлари Парвардигорлари тарафидан олиб келган рисолатга иймон келтирмайдиган қавмга ҳалокат бўлгай.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing