Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:30
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَاتٍ وَإِنْ كُنَّا لَمُبْتَلِينَ
30. Албатта бунда (яъни, Нуҳ ва уни қавми можаросида) оят-ибратлар бордир. Биз имтиҳон қилгувчидирмиз.
Tafsir
Мазкур ишларда, яъни, Нуҳ алайҳиссалом ва мўминлар нажот топиб, кофирлар ҳалок бўлишида Бизнинг қудратимизни, пайғамбарларни қўллаб, кофирларни ҳалок этишимизни кўрсатиб турадиган оят-аломатлар, ибратлар бор. Биз Нуҳ қавмини синаган эдик. Токи, ким мўмин, ким кофир экани, ким итоатгўй, ким осий экани аниқлашсин.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing