Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:27
فَأَوْحَيْنَا إِلَيْهِ أَنِ اصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا فَإِذَا جَاءَ أَمْرُنَا وَفَارَ التَّنُّورُ ۙ فَاسْلُكْ فِيهَا مِنْ كُلٍّ زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ وَأَهْلَكَ إِلَّا مَنْ سَبَقَ عَلَيْهِ الْقَوْلُ مِنْهُمْ ۖ وَلَا تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُوا ۖ إِنَّهُمْ مُغْرَقُونَ
27. Бас, Биз унга ваҳий қилдик: Бизнинг ҳифзу-ҳимоямизда ва Бизнинг ваҳий-таълимимиз билан бир кема ясагин. Бас, қачон Бизнинг фармонимиз келиб, таннурдан (олов ўрнига) фавворалар отилган вақтида у кемага ҳар (жонивордан) бир жуфтдан ва аҳли-оилангни солгин. Лекин (кофирлардан) қайси кимсалар устида Бизнинг сўзимиз (яъни, сувга ғарқ бўлиши ҳақидаги ҳукмимиз) ўтган бўлса (уларни тарк қилгин) ҳамда у золим кимсалар ҳақида (яъни, уларга нажот беришимни сўраб) Менга хитоб-илтижо қилмагин. Улар шак-шубҳасиз, ғарқ қилингувчидирлар.
____________________
И з о ҳ. Айрим саҳобалар «таннур»дан мурод барча Ер юзи, деган фаразни ҳам айтганлар. Шунинг учун биз Ҳуд сурасининг 40-оятида таннурни «ер» деб ҳам таржима қилганмиз.
____________________
И з о ҳ. Айрим саҳобалар «таннур»дан мурод барча Ер юзи, деган фаразни ҳам айтганлар. Шунинг учун биз Ҳуд сурасининг 40-оятида таннурни «ер» деб ҳам таржима қилганмиз.
Tafsir
Унга шундай ваҳий қилдик: "Бизнинг кўз ўнгимизда ва кўрсатмамиз асосида бир кема яса. Уларни ҳалок қилиш ҳақидаги фармонимиз келганда ва нонвойхонадаги тандирлар ичидан ҳам сув фаввора бўлиб отилганда кемага ҳар бир жонзотдан бир жуфт - эркак ва урғочисини кирит. Токи, насл давом этсин. Оилангни ҳам кирит. Аёлинг ва ўғлинг каби олдин Аллоҳ тарафидан ҳалок қилиниши айтилганлар бундан мустасно. Зулм қилганлар ҳақида Менга гап очма, уларга нажот беришимни сўрама. Улар сўзсиз ғарқ бўлгувчилардир".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing