Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:21
وَإِنَّ لَكُمْ فِي الْأَنْعَامِ لَعِبْرَةً ۖ نُسْقِيكُمْ مِمَّا فِي بُطُونِهَا وَلَكُمْ فِيهَا مَنَافِعُ كَثِيرَةٌ وَمِنْهَا تَأْكُلُونَ
21. Албатга сизлар учун чорва молларида ҳам ибрат бордир — Биз сизларни уларнинг қорнидаги сут билан суғорурмиз, яна сизлар учун уларда (юнгларидан кийимлар тўқиш, миниш каби) кўп фойдалар бордир, шунингдек улар(нинг гўшт-ёғлари)дан ейсизлар.
Tafsir
Эй одамлар, сизлар учун туя, сигир, қўй каби чорва ҳайвонларида Аллоҳнинг қудрати ва лутфига далолат қиладиган ибрат бордир. Уларнинг қоринларидаги сут билан сизларни суғорамиз. Яна сизлар учун уларда миниш, юнгидан фойдаланиш каби кўп манфаатлар бор. Айни пайтда уларнинг гўштларидан тановул ҳам қиласизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing