Sura 23 · Para 18

Al-Mu'minun · 23:117

وَمَنْ يَدْعُ مَعَ اللَّهِ إِلَٰهًا آخَرَ لَا بُرْهَانَ لَهُ بِهِ فَإِنَّمَا حِسَابُهُ عِنْدَ رَبِّهِ ۚ إِنَّهُ لَا يُفْلِحُ الْكَافِرُونَ

117. Ким ўзи учун ҳеч қандай ҳужжат бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Парвардигорининг ҳузурида бўлур. Албатта кофир бўлган кимсалар нажот топмаслар.

Tafsir

Ким Аллоҳ билан бирга бошқа бир маъбудга унинг маъбуд эканига бирон ҳужжати бўлмаса ҳам дуо қилса, бу ёмон қилмишининг жазоси Парвардигори ҳузуридадир. Унга жазони Аллоҳнинг Ўзи беради. Ҳақиқат шуки, кофирлар нажот топмайдилар. Мурод-мақсадларига ҳам етмайдилар, хавфу хатардан омонда ҳам бўлмайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing