Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:115
أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثًا وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لَا تُرْجَعُونَ
115. Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда (яъни, дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, Охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?!» (Ундоқ эмас)!
Tafsir
Эй одамлар, сизларни ҳеч бир ҳикматсиз, сабабсиз, худди ҳайвонлардек савоб ва жазосиз беҳудага яратганмиз-у, сизлар Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун Бизга қайтарилмайсизлар, деб ўйлаганмидингиз?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing