Sura 23 · Para 18

Al-Mu'minun · 23:100

لَعَلِّي أَعْمَلُ صَالِحًا فِيمَا تَرَكْتُ ۚ كَلَّا ۚ إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا ۖ وَمِنْ وَرَائِهِمْ بَرْزَخٌ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُونَ

100. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур. Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур.
____________________
И з о ҳ. Нақл қилишларича, умрини куфру-туғён билан совурган кимсага ўлим соати келганида, шу қадар надомат ва азобга дучор қилинадики, бу азоб олдида дунёдаги барча уқубатлар роҳат бўлиб қолади. Энди у жаҳаннамда шундай азобларга гирифтор бўладики, бунинг олдида ўлаётган соатида кўрган азоби роҳатга айланиб қолади.

Tafsir

Шояд, у дунёга қайтганимда яхши амаллар қилсам. Асло! Унинг талаби қондирилмайди. Бу унинг оғзидан чиқаётган қуруқ гап, холос. Дунёга қайтарилган тақдирда ҳам барибир ваъдасига вафо қилмайди. Улар то қайта тириладиган кунга қадар дунё билан охират ўртасидаги бир тўсиқ ичида бўладилар. Дунёга қайтиб, қолиб кетган ишларини қилиб ва ўзларини ўнглаб олишларига имкон берилмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing