Sura 22 · Para 17

Al-Hajj · 22:78

وَجَاهِدُوا فِي اللَّهِ حَقَّ جِهَادِهِ ۚ هُوَ اجْتَبَاكُمْ وَمَا جَعَلَ عَلَيْكُمْ فِي الدِّينِ مِنْ حَرَجٍ ۚ مِلَّةَ أَبِيكُمْ إِبْرَاهِيمَ ۚ هُوَ سَمَّاكُمُ الْمُسْلِمِينَ مِنْ قَبْلُ وَفِي هَٰذَا لِيَكُونَ الرَّسُولُ شَهِيدًا عَلَيْكُمْ وَتَكُونُوا شُهَدَاءَ عَلَى النَّاسِ ۚ فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَاعْتَصِمُوا بِاللَّهِ هُوَ مَوْلَاكُمْ ۖ فَنِعْمَ الْمَوْلَىٰ وَنِعْمَ النَّصِيرُ

78. Ва Аллоҳ (йўлида) ҳақиқий жиҳод қилингиз! Унинг Ўзи сизларни (шу муқаддас дин учун) сайлади ва бу динда сизларга бирон хараж-танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг динини (яъни, Исломни ушлангиз. Токи (Қиёмат Кунида) пайғамбар сизларнинг устингизда гувоҳ бўлиши учун, сизлар эса (барча динлардаги) одамлар устида гувоҳ бўлишингиз учун (Аллоҳнинг) Ўзи сизларни илгари(ги муқаддас китобларида) ҳам мана шу (Қуръонда) ҳам мусулмонлар (яъни, Ўзининг динига бўйинсунувчилар), деб атади. Бас, намозни тўкис адо этингиз, закотни (ҳақдорларга) ато этингиз ва Аллоҳга боғланингиз! У сизларнинг Хожангиздир. Бас, У зот нақадар яхши хожа ва нақадар яхши мададкордир.

Tafsir

Аллоҳнинг йўлида холис жиҳод қилинглар. У Зот сизларни саралаб олди, динингизни кенг қилиб берди, унда бирон торликни, тангликни, ноқулайликни қўймади. Бу миллат отангиз Иброҳим алайҳиссалом миллатидир. Аллоҳ сизларни олдинги китобларда ҳам, Қуръонда ҳам мусулмонлар, деб номлади. Токи, пайғамбар рисолатни етказгани учун сизларга гувоҳ бўлса, сизлар олдинги умматларга пайғамбарлари рисолатни етказганига гувоҳ бўласизлар. Бунинг учун Аллоҳга шукр қилиб, намозни тўкис адо этинглар, молларингиздан закотини беринглар, Аллоҳга сиғининглар, илтижо қилинглар, ҳамма ишларингизда ёлғиз У Зотга суянинглар. У Зот нақадар яхши Ҳожа ва нақадар яхши Мададкордир. Қуллик қилсангизлар, ҳожалик қилади. Мадад сўрасангизлар беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing