Sura 22 · Para 17

Al-Hajj · 22:65

أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ سَخَّرَ لَكُمْ مَا فِي الْأَرْضِ وَالْفُلْكَ تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِأَمْرِهِ وَيُمْسِكُ السَّمَاءَ أَنْ تَقَعَ عَلَى الْأَرْضِ إِلَّا بِإِذْنِهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ بِالنَّاسِ لَرَءُوفٌ رَحِيمٌ

65. Аллоҳ сизларга Ердаги нарсаларни ва денгизда Унинг амри билан сузиб кетаётган кемаларни бўйсундириб қўйганини, ҳамда Ўзи осмонни Ерга қулаб тушишдан тутиб туришини, магар (осмон) Унинг изни-иродаси билангина (қулаши мумкинлигини) кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Аллоҳ одамларга меҳрибон ва раҳмлидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Аллоҳ заминдаги нарсаларни сизнинг ва одамларнинг эҳтиёжлари, манфаатларига бўйсундириб берганини, У Зотнинг амри билан денгизда сузиб, шаҳардан шаҳарга қатнайдиган кемаларни бўйсундириб берганини, осмонни ерга қулаб тушмаслиги учун тутиб туришини, у фақат Аллоҳнинг изни билангина қулаши мумкинлигини кўрмадингизми? Аллоҳ одамларга Меҳрибон, Раҳмли Зотдирки, улар шунча зулм қилсалар ҳам уларга шунча нарсаларни бўйсундириб берган.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing