Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:63
أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ أَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً فَتُصْبِحُ الْأَرْضُ مُخْضَرَّةً ۗ إِنَّ اللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ
63. Аллоҳ осмондан сув-ёмғир ёғдириб, (бутун) ер кўм-кўк бўлишини кўрмадингизми?! Дарҳақиқат, Аллоҳ меҳрибон ва огоҳ Зотдир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳ осмондан ёмғир ёғдириб, ердан гиёҳлар униб чиқиб, бутун замин ям-яшил бўлганини кўрмадингизми? Аллоҳ бандаларига меҳрибонлик қилиб, уларга ёмғир ёғдириб берди ва ердан турли хил ўсимликлар униб чиқди. Аллоҳ бандаларига нима фойдали эканини жуда яхши биладиган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing