Sura 22 · Para 17

Al-Hajj · 22:53

لِيَجْعَلَ مَا يُلْقِي الشَّيْطَانُ فِتْنَةً لِلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِمْ مَرَضٌ وَالْقَاسِيَةِ قُلُوبُهُمْ ۗ وَإِنَّ الظَّالِمِينَ لَفِي شِقَاقٍ بَعِيدٍ

53. (Аллоҳ) шайтон ташлайдиган нарсани дилларида мараз бўлган (мунофиқлар), тош дил кимсалар (яъни, кофирлар) учун фитна-синов қилиш учун (пайдо қилур). Дарҳақиқат, золим-кофирлар мангу ихтилофдадирлар.

Tafsir

Шайтон Пайғамбар алайҳиссаломнинг қироатига васваса ташлайди. Аллоҳ у ташлаган нарсани мунофиқлар ва бағритош мушриклар учун бир синовга айлантиради. Бу золимлар Аллоҳ ва Расулига қарши адоватда ҳамда ҳақ ва ҳидоятдан узоқдадирлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing