Sura 22 · Para 17

Al-Hajj · 22:40

الَّذِينَ أُخْرِجُوا مِنْ دِيَارِهِمْ بِغَيْرِ حَقٍّ إِلَّا أَنْ يَقُولُوا رَبُّنَا اللَّهُ ۗ وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيرًا ۗ وَلَيَنْصُرَنَّ اللَّهُ مَنْ يَنْصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ

40. Улар ўз диёрларидан фақатгина «Бизнинг Парвардигоримиз (ягона) Аллоҳдир», деганлари учун қувилган зотлардир. Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳлари, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлур эди. Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни, динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли, қудратлидир.
____________________
И з о ҳ. Бу оятдаги бир нуқта айрича эътиборга лойиқдир. Мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръонда масжидлар ўзга диндаги кишиларнинг ибодатхонларидан кейин — тўртинчи ўринда зикр қилинди. Бундан маълум бўладики, Ислом давлатида ўзга дин аҳллари ҳам мусулмонлар билан баб-баробар ҳуқуққа эга бўлар эканлар.

Tafsir

Мўминларки, уларни кофирлар диёрларидан ноҳақ қувганлар. Уларнинг "Парвардигоримиз ёлғиз Аллоҳдир, ундан ўзга парвардигор йўқдир", деган гапдан бошқа жиноятлари бўлмаган. Аллоҳ пайғамбарлар ва мўминларга душманларга қарши жанг қилишни шариат қилиб қўймаганида ғанимлар ҳамма ибодат қилинадиган жойларга тажовуз қилиб, Аллоҳнинг номи кўп зикр қилинадиган роҳибларнинг узлатгоҳларини ҳам, насронийларнинг черковларини ҳам, яҳудийларнинг ибодатхоналарини ҳам, мусулмонларнинг масжидларини ҳам вайрон қилиб юборган бўлардилар. Ким Аллоҳнинг динини, пайғамбарини қўллаб-қувватласа, уни Аллоҳ қўллаб-қувватлайди. Албатта Аллоҳ Қудратли, ёрдам беришга Қодир ва ҳаммадан Ғолиб Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing