Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:33
لَكُمْ فِيهَا مَنَافِعُ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى ثُمَّ مَحِلُّهَا إِلَى الْبَيْتِ الْعَتِيقِ
33. Сизлар учун уларда (яъни, Байтуллоҳда қурбон қилиш учун олиб кетаётган қўй, мол, туяларингизда) маълум муддатгача фойда-манфаатлар бордир (яъни, йўлда уларни қўзилатиб, соғиб, миниб фойдаланиб кетишларингиз жоиздир). Сўнгра Эски Уйга (етгач) уларни сўйиш (вожибдир).
Tafsir
Қурбонлик учун аталган ҳайвонлардан то уларни сўйгунга қадар фойдаланиб туришингиз мумкин. Уларни миниш, юнгидан, сутидан, наслидан фойдаланиш жоиз. Уларни сўйиш Аллоҳ золимлардан озод қилган Эски Уй (Байтуллоҳ) яқинида бўлади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing