Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:29
ثُمَّ لْيَقْضُوا تَفَثَهُمْ وَلْيُوفُوا نُذُورَهُمْ وَلْيَطَّوَّفُوا بِالْبَيْتِ الْعَتِيقِ
29. Сўнгра (қурбонлик қилганларидан кейин) улар кирларини кетказсинлар (яъни, эҳромдан чиқиб, сочларини олдириб, тоза либосларини кийсинлар), назрларини (яъни, зиммаларидаги ҳаж мажбуриятларини) тўла адо қилсинлар ва «Эски Уй»ни тавоф қилсинлар!
Tafsir
Кейин қолган ҳаж ибодатларини қилсинлар. Ундан сўнг соч, тирноқларини олиб, эҳром туфайли тўпланиб қолган кирларни ювиб, эҳромдан чиқсинлар. Сўнгра эса ҳаж, умра, қурбонлик каби гарданларидаги вазифаларни бажариб, Байтул-атиқни ифоза тавофи қилсинлар. "Байтул-атиқ" ибораси "эски уй" деган маънони англатади. "Атиқ" сўзи "озод қилинган", деган маънони ҳам билдиради. Шунга кўра, бу ибора "озод қилинган уй" маъносини ҳам англатаверади. Зеро, Аллоҳ бу Уйни золимлардан, зўравонлардан озод этган.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing