Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:11
وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَعْبُدُ اللَّهَ عَلَىٰ حَرْفٍ ۖ فَإِنْ أَصَابَهُ خَيْرٌ اطْمَأَنَّ بِهِ ۖ وَإِنْ أَصَابَتْهُ فِتْنَةٌ انْقَلَبَ عَلَىٰ وَجْهِهِ خَسِرَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ
11. Одамлар орасида Аллоҳга бир четда (яъни, сидқидилдан эмас, балки тил учида) ибодат қиладиган кимсалар ҳам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, ўша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-бахтсизлик етса (диндан) юз ўгириб кетур. У дунё-ю Охиратда зиён кўрур. Бу эса очиқ-аниқ зиёндир.
Tafsir
Айрим одамлар беқарор бўладилар. Аллоҳга шубҳаланиброқ ибодат қиладилар. Бойлик, соғлик каби яхшиликларга эришсалар, иймони ва ибодатида давом этаверадилар. Камбағаллик, касаллик каби нохушликларга йўлиқсалар, дини ҳақида ёмон гумонга бориб, муртад бўладилар. Бундай одамлар ҳар икки дунёсини қўлдан бой берадилар. Бу дунёда уларга кофирлиги насибасини кўпайтириб қўймайди. Охиратда эса Аллоҳнинг азобига гирифтор бўладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing