Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:1
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ ۚ إِنَّ زَلْزَلَةَ السَّاعَةِ شَيْءٌ عَظِيمٌ
1. Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз! Зеро, (Қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир.
Tafsir
Эй инсонлар, Парвардигорингиздан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилингиз. Қиёмат олдидан бўладиган зилзила ва бошқа даҳшатлар жуда улкан ишдир. Унинг учун Аллоҳ рози бўладиган ишларни қилиш орқали тайёргарлик кўрмоқ лозим.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing