Sura 21 · Para 17

Al-Anbiya · 21:99

لَوْ كَانَ هَٰؤُلَاءِ آلِهَةً مَا وَرَدُوهَا ۖ وَكُلٌّ فِيهَا خَالِدُونَ

99. Агар (сизлар сиғинадиган бутларингиз) худолар бўлганида (жаҳаннамга) тушмаган бўлур эдилар. (Бу бутлар ва уларга сиғинадиганларнинг) барчалари у жойда абадий қолгувчидирлар.

Tafsir

Улар сиғинаётган бутлар худолар бўлганида эди, бандаларига қўшилиб дўзахга кирмаган бўлардилар. Уларнинг ҳаммалари, обидлари ҳам, маъбудлари ҳам дўзахга тушадилар ва унда абадий қоладилар, ҳеч қачон ундан чиқмайдилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing