Sura 21 · Para 17

Al-Anbiya · 21:78

وَدَاوُودَ وَسُلَيْمَانَ إِذْ يَحْكُمَانِ فِي الْحَرْثِ إِذْ نَفَشَتْ فِيهِ غَنَمُ الْقَوْمِ وَكُنَّا لِحُكْمِهِمْ شَاهِدِينَ

78. Довуд ва Сулаймоннинг экинзор хусусида ҳукм қилаётган пайтларини (эсланг). Ўшанда унга қавмнинг қўйлари бўшалиб кириб (уни пайҳон қилиб юборган) эди. Биз улар (чиқарган) ҳукмга шоҳид эдик.

Tafsir

Эй Пайғамбар, Довуд ва унинг ўғли Сулаймон алайҳимассаломлар қиссасини эсланг. Улар бир масалада ҳукм қилгандилар. Бир одамнинг қўйлари бошқа одамнинг экинзорига кириб, уни пайҳон қилиб юборган экан. Биз бу ҳукмга гувоҳ бўлганмиз. Ундан бирон нарса Биздан яширин қолган эмас.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing