Sura 21 · Para 17

Al-Anbiya · 21:44

بَلْ مَتَّعْنَا هَٰؤُلَاءِ وَآبَاءَهُمْ حَتَّىٰ طَالَ عَلَيْهِمُ الْعُمُرُ ۗ أَفَلَا يَرَوْنَ أَنَّا نَأْتِي الْأَرْضَ نَنْقُصُهَا مِنْ أَطْرَافِهَا ۚ أَفَهُمُ الْغَالِبُونَ

44. Йўқ, Биз уларни (кофирларни) ва ота-боболарини (дунё матоларидан шундай) фойдалантирдикки, ҳатто уларга умр-ҳаёт узун-абадий (кўриниб, бир кун келиб бу ҳаёт тугашига ишонмай қўйдилар ва Аллоҳнинг азобини ҳам инкор қилдилар). Ахир улар Биз Ерни атрофидан камайтириб келаётганимизни (тобора кўпроқ кишилар Ислом кириб, куфр дунёси қисқариб бораётганини) кўрмайдиларми?! Ўшалар ғолиб бўлурларми?! (Йўқ, улар мағлубдирлар, Аллоҳнинг динига иймон келтирган зотлар ғолибдирлар).

Tafsir

Асло! Ўша кофирларнинг ўзларини ҳам, ота-боболарини ҳам турли хил неъматлардан Биз баҳраманд этдик. Бу ишимиз истидрож, яъни, гуноҳларини янада кўпайтиришлари ва кўпроқ азобга лойиқ бўлишлари учун арқонни узун ташлаб қўйиш эди. Узоқ вақт ўтиши билан шунга алданиб, кофирликларида қотиб қолдилар. Анави неъматларимизга алданиб, азобни шошилтираётганлар Бизнинг заминни атрофларидан қисқартираётганимизни кўрмаяптиларми? Шундан ибрат олмайдиларми? Бошқаларнинг бошига келган кулфат уларнинг ҳам бошига келиб қолиши ҳақида ўйламайдиларми? Ахир улар ғолиб эмас, мағлуб бўладилар-ку!

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing