Sura 21 · Para 17

Al-Anbiya · 21:36

وَإِذَا رَآكَ الَّذِينَ كَفَرُوا إِنْ يَتَّخِذُونَكَ إِلَّا هُزُوًا أَهَٰذَا الَّذِي يَذْكُرُ آلِهَتَكُمْ وَهُمْ بِذِكْرِ الرَّحْمَٰنِ هُمْ كَافِرُونَ

36. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қачон кофир бўлган кимсалар сизни кўрсалар, фақат (бир-бирларига сизни кўрсатишиб): «Сизларнинг илоҳларингизни айблайдиган кимса мана шуми?», (дейишиб) масхара қиладилар, холос. Ҳолбуки, уларнинг ўзлари Парвардигорнинг эслатмаси Қуръондан юз ўгирувчилардир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави мушриклар сизни кўрганларида тобеларини сиздан узоқлаштириш учун сизни масхара қилишиб: "Худоларингизни айблаётган шуми?", дейдилар. Бу қилиқлари билан улар Аллоҳ уларга нозил қилган Қуръонга ва ато этган неъматларга нонкўрлик қиладилар. Айбланишга уларнинг ўзлари лойиқроқдирлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing