Sura 21 · Para 17

Al-Anbiya · 21:30

أَوَلَمْ يَرَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنَّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ كَانَتَا رَتْقًا فَفَتَقْنَاهُمَا ۖ وَجَعَلْنَا مِنَ الْمَاءِ كُلَّ شَيْءٍ حَيٍّ ۖ أَفَلَا يُؤْمِنُونَ

30. Кофир бўлган кимсалар осмонлар ҳам, Ер ҳам (аввалда) тўсиқ (яъни, осмонлардан ёғин ёғмас, Ердан эса бирон гиёҳ унмас) бўлганини, бас, Биз уларни очиб юборганимизни (яъни, осмондан ёғин ёғдириб, Ердан гиёҳ ундирганимизни) ва барча жонли мавжудотни сувдан (пайдо) қилганимизни кўрмадиларми?! Энди ҳам иймон келтирмайдиларми?!

Tafsir

Аллоҳга куфр келтирган кимсалар дастлаб осмонлар билан ер бири бирига-қапишган бўлиб, кейин Биз уларнинг орасини ажратганимизни, шундан кейин ёмғирлар ёға бошлаганини, у билан ҳайвонот ва наботот оламини ҳосил қилганимизни билмайдиларми? Улардан ибрат олиб, ёлғиз Аллоҳга иймон келтирмайдиларми?

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing