Sura 21 · Para 17
Al-Anbiya · 21:3
لَاهِيَةً قُلُوبُهُمْ ۗ وَأَسَرُّوا النَّجْوَى الَّذِينَ ظَلَمُوا هَلْ هَٰذَا إِلَّا بَشَرٌ مِثْلُكُمْ ۖ أَفَتَأْتُونَ السِّحْرَ وَأَنْتُمْ تُبْصِرُونَ
3. Диллари ғофил бўлган ҳолларида (тингладилар) ва золим-кофир кимсалар: «Бу (яъни, Муҳаммад) ўзларингизга ўхшаган бир одам холос-ку! Кўриб турган ҳолингизда сеҳр-жодуга (алданиш учун) келаверасизларми?!», (деб) ўзаро шивирлашдилар.
Tafsir
Эшитганлари билан уларнинг қалблари Қуръоннинг оятларидан ғафлатдадир. Куфр келтириш билан ўзларига зулм қилган кимсалар: "Мана шу пайғамбарликни даъво қилаётган одам сизларга ўхшаган бир одам, холос. Сизлардан ҳеч қандай фарқи йўқ. У олиб келган нарса сеҳрдир. Кўриб-билиб туриб, ўзингизга ўхшаган одамга эргашасизларми?!", деб ўзаро шивир-шивир қиладилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing