Sura 21 · Para 17
Al-Anbiya · 21:26
وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا ۗ سُبْحَانَهُ ۚ بَلْ عِبَادٌ مُكْرَمُونَ
26. Улар (яъни, мушриклар): «Раҳмоннинг (фаришталардан) боласи бор», дедилар. У зот (мушрикларнинг бадгумонларидан) мутлақо покдир. Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир.
Tafsir
Мушриклар дедилар: "Аллоҳ фаришталарни ўзининг қизлари қилиб олди. Субҳонаҳ. Аллоҳ улар айтаётган бу нуқсондан пок ва олийдир. Аксинча, фаришталар мукаррам ва муқарраб бандалардир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing