Sura 20 · Para 16
Ta-Ha · 20:15
إِنَّ السَّاعَةَ آتِيَةٌ أَكَادُ أُخْفِيهَا لِتُجْزَىٰ كُلُّ نَفْسٍ بِمَا تَسْعَىٰ
15. Токи ҳар бир жон қиладиган саъй-ҳаракати сабабли жазоланиши учун (Қиёмат) соати албатта келгувчидир. (Лекин) Мен (Қиёмат қачон қойим бўлишини) яширишни истайман.
Tafsir
Қиёматнинг келиши аниқ, муқаррар. Уни яшириброқ тураман. Қачон келишини ҳеч ким билмайди. Лекин пайғамбар олиб келган хабарларда унинг аломатларини кўрадилар. Токи, ҳар бир жон ўзи қилган яхши ё ёмон амалига яраша жазо ёки мукофотини олсин.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing