Sura 20 · Para 16
Ta-Ha · 20:133
وَقَالُوا لَوْلَا يَأْتِينَا بِآيَةٍ مِنْ رَبِّهِ ۚ أَوَلَمْ تَأْتِهِمْ بَيِّنَةُ مَا فِي الصُّحُفِ الْأُولَىٰ
133. (Мушриклар: «Муҳаммад) Парвардигори томонидан бизларга бирон оят-мўъжиза келтирса эди», дедилар. Ахир уларга илгариги саҳифалардаги (яъни, аввалги илоҳий китоблардаги) нарсаларнинг баёни (яъни, Қуръон) келмадими?!
Tafsir
Пайғамбар алайҳиссаломни ёлғонга чиқарган анави кофирлар: "Муҳаммад Парвардигори тарафидан ўзиниг рост гапираётганига ва чин пайғамбар эканига бир белги-аломат олиб келса бўлмасмикан", дейишди. Бу каззобларга олдинги самовий китобларни тасдиқ этадиган Қуръон келмадими?
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing