Sura 20 · Para 16

Ta-Ha · 20:120

فَوَسْوَسَ إِلَيْهِ الشَّيْطَانُ قَالَ يَا آدَمُ هَلْ أَدُلُّكَ عَلَىٰ شَجَرَةِ الْخُلْدِ وَمُلْكٍ لَا يَبْلَىٰ

120. Сўнг шайтон унга васваса қилиб: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва йўқ бўлмас мулку давлатни кўрсатайми?», деди.

Tafsir

Шайтон Одамни васваса қилиб, унга шундай деди: "Сенга бир дарахтни кўрсатайми? Ундан еган одам ҳеч қачон ўлмайди, абадийликка эришади, айни пайтда битмас-туганмас бойликка ноил бўлади".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing