Sura 2 · Para 1
Al-Baqarah · 2:89
وَلَمَّا جَاءَهُمْ كِتَابٌ مِنْ عِنْدِ اللَّهِ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَهُمْ وَكَانُوا مِنْ قَبْلُ يَسْتَفْتِحُونَ عَلَى الَّذِينَ كَفَرُوا فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ ۚ فَلَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الْكَافِرِينَ
89. Қачонки уларга Аллоҳнинг ҳузуридан ўзларида бор нарсани (Тавротни) тасдиқ этувчи китоб келганда — ҳолбуки, илгари кофирларга қарши ўша китобдан ёрдам кутардилар — бас, қачонки уларга ўзлари билган нарса келганда унга кофир бўлдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай.
Tafsir
Қуръони карим ҳам, Таврот ва Инжил ҳам Аллоҳ тарафидан нозил қилингандир. Шунинг учун уларда умумий соғлом асллар фарқ қилмайди. Бир-бирига тўғри келаверади. Улар Қуръон нозил бўлишидан олдин, бизга яқинда бир пайғамбар юборилади, унга иймон келтириб ва эргашиб, мушриклар устидан ғалаба қозонамиз, дейишарди. Қуръон ва Муҳаммад алайҳиссалом ўша ўзлари айтган таърифга ва ўзлари ўргатаётган ҳақиқатга мувофиқ келганини кўра-била туриб, унга куфр келтирдилар. Энди бундай кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing