Sura 2 · Para 1

Al-Baqarah · 2:66

فَجَعَلْنَاهَا نَكَالًا لِمَا بَيْنَ يَدَيْهَا وَمَا خَلْفَهَا وَمَوْعِظَةً لِلْمُتَّقِينَ

66. Биз бу уқубатни ўша вақт ва кейинги даврлар учун ибрат, тақволи кишилар учун мавъиза (насиҳат) қилдик.
____________________
И з о ҳ. Яҳудийларга шанба куни балиқ овлаш ман қилинган эди. Улардан баъзилари шанба кунлари балиқларни қамаб, қоронғи тушиши билан тутиб оладиган бўлдилар. Мана шу жиноятлари — ўзлари учун улуғ кун ҳисобланган шанба кунида ҳаддан ошганлари сабабли мазкур жазога мустаҳиқ бўлдилар.

Tafsir

Биз бу тажовузкор қишлоқни атрофидаги бошқа қишлоқлар учун ҳам, кейинги авлод учун ҳам ибрат қилдик. Токи, оқибати жазога-азобга олиб борадиган ишларни қилмасинлар. Уни Аллоҳнинг азоби ва тажовузкорлардан интиқом олишидан қўрқадиган тақводорлар учун эслатма ҳам қилдик.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing