Sura 2 · Para 1
Al-Baqarah · 2:48
وَاتَّقُوا يَوْمًا لَا تَجْزِي نَفْسٌ عَنْ نَفْسٍ شَيْئًا وَلَا يُقْبَلُ مِنْهَا شَفَاعَةٌ وَلَا يُؤْخَذُ مِنْهَا عَدْلٌ وَلَا هُمْ يُنْصَرُونَ
48. Биров биров томонидан ҳеч нарса ўтай олмайдиган, ҳеч кимдан оқлов қабул қилинмайдиган ва (гуноҳлари учун) эваз ҳам олинмайдиган – ёрдам берилмайдиган Кундан қўрқинглар!
Tafsir
Буйруқларни бажариш ва тақиқлардан тийилиш ила ўзингизни Қиёмат азобидан халос этинг. У кунда ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Ҳеч ким ҳеч кимнинг оғирини енгил қилолмайди. Ҳеч ким ҳеч кимга фойда беролмайди. Бундай ишлар содир бўлганда ҳам фақат ва фақат Аллоҳнинг изни ила бўлади. Замин тўла олтин бўлса ҳам ҳеч қандай тўлов қабул қилинмайди. У кунда уларга ҳеч ким ёрдам беролмайди. Ҳеч ким ёрдам беролмаса, ҳеч ким шафоат қилолмаса, ҳеч қандай тўлов қабул қилинмаса, қаёққа ҳам қочардилар?!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing