Sura 2 · Para 1

Al-Baqarah · 2:27

الَّذِينَ يَنْقُضُونَ عَهْدَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مِيثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أَمَرَ اللَّهُ بِهِ أَنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ ۚ أُولَٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ

27. Улар Аллоҳга берган аҳдни мустаҳкам боғлангандан сўнг бузадиган, Аллоҳ муҳофаза қилишни буюрган боғларни узадиган кимсалардир. Ана ўшалар, ҳақиқий зиён кўргувчилардир.
____________________
И з о ҳ. «Аллоҳнинг аниқ кўрсатмалари» — Муҳаммад пайғамбарнинг келиши ва унга иймон келтириш лозимлиги Таврот, Инжил ва бошқа самовий китобларда ҳам аниқ кўрсатилган эди. «У боғланишига буюрган нарсалар» — ота-онага оқ бўлмасдан уларнинг ризолигини олиш, қариндош-уруғчилик ришталарини маҳкам тутиш ва бошқа мўмин-мусулмонлар билан меҳр-оқибатли бўлиш кабилардир. «Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш», одамлар орасида фитна-фасод қўзғаш, иймон-эътиқод йўлларига тўсқинлик қилиш ва бошқа бузуқ ишлар билан машғул бўлиш, деган маънони англатади.

Tafsir

Аллоҳ улардан Ўзигагина ибодат қилиш ҳамда олдинги пайғамбарлар тарафидан хабари берилган Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга тобе бўлиш ҳақида аҳд олганди. Улар шу аҳдни буздилар, Аллоҳ боғланишни буюрган ақраболик ришталарини уздилар ва гуноҳлардан тийилмай ер юзида бузғунчилик қилдилар. Энди бундай кимсаларнинг дунё ва охиратдаги насибалари кемтикдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing