Sura 2 · Para 3

Al-Baqarah · 2:261

مَثَلُ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ فِي كُلِّ سُنْبُلَةٍ مِائَةُ حَبَّةٍ ۗ وَاللَّهُ يُضَاعِفُ لِمَنْ يَشَاءُ ۗ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

261. Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишиларнинг мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди. (Яъни, қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда.) Аллоҳ истаган кишиларига бир неча баробар қилиб беради. Аллоҳ (фазлу карами) кенг, билгувчидир.

Tafsir

Молларини Аллоҳнинг йўлида инфоқ-эҳсон қиладиган мўминларнинг савоби бир дона донга ўхшайди. Деҳқон уни бир унумли ерга экади ва ундан етти бошоқ ўсиб чиқадики, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Аллоҳ Ўзи истаган бандасига кўпайтириб, ҳисобсиз қилиб ажрлар беради. Аллоҳ фазлу карами кенг ва кўпайтириб беришга ким ҳақли эканини яхши биладиган Зотдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing