Sura 2 · Para 2
Al-Baqarah · 2:240
وَالَّذِينَ يُتَوَفَّوْنَ مِنْكُمْ وَيَذَرُونَ أَزْوَاجًا وَصِيَّةً لِأَزْوَاجِهِمْ مَتَاعًا إِلَى الْحَوْلِ غَيْرَ إِخْرَاجٍ ۚ فَإِنْ خَرَجْنَ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ فِي مَا فَعَلْنَ فِي أَنْفُسِهِنَّ مِنْ مَعْرُوفٍ ۗ وَاللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ
240. Сизлардан вафот қилган кишилар хотинларини қолдирган бўлсалар (ўлимларидан олдин), хотинларига бир йилгача (эрнинг уйидан) чиқарилмай фойдаланадиган миқдордаги нарсани васият қилсинлар. Агар улар (хотинлар) ўзлари чиқиб кетсалар, сизлар (эрнинг уруғлари) учун у хотинлар ўз хусусларида қилган амаллари сабабли гуноҳ йўқдир. Аллоҳ қудратли, ҳикматли Зотдир.
Tafsir
Сизлардан вафот этганда аёлларини ортидан қолдираётганлар улар учун тўла бир йилгача уйда қолиш ва бошқа керакли таъминотни ўлимидан олдин васият қилиб қўйсинлар. Меросхўрлари мажбурлаб уларни чиқариб юбормасинлар. Лекин агар уларнинг ўзлари бир йил бўлмасдан олдин чиқиб кетсалар ва ўзларига оро бериб, пардоз-андоз қила бошласалар, сизларга ҳам, уларга ҳам гуноҳ йўқ. Аллоҳ ҳар кимдан ва ҳар нарсадан ғолиб азиз Зотдир, ҳар бир тадбирини, шариатини ҳикмат билан қиладиган ҳаким Зотдир. Жумҳур муфассирлар бу оятнинг ҳукми юқоридаги 234-оят билан насх-бекор қилинган, деганлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing