Sura 2 · Para 2
Al-Baqarah · 2:233
۞ وَالْوَالِدَاتُ يُرْضِعْنَ أَوْلَادَهُنَّ حَوْلَيْنِ كَامِلَيْنِ ۖ لِمَنْ أَرَادَ أَنْ يُتِمَّ الرَّضَاعَةَ ۚ وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ لَا تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلَّا وُسْعَهَا ۚ لَا تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلَا مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ ۚ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَٰلِكَ ۗ فَإِنْ أَرَادَا فِصَالًا عَنْ تَرَاضٍ مِنْهُمَا وَتَشَاوُرٍ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا ۗ وَإِنْ أَرَدْتُمْ أَنْ تَسْتَرْضِعُوا أَوْلَادَكُمْ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِذَا سَلَّمْتُمْ مَا آتَيْتُمْ بِالْمَعْرُوفِ ۗ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
233. Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. (Бу ҳукм) эмизишни бенуқсон қилмоқчи бўлган кишилар учундир. Уларни (яъни, оналарни) яхшилик билан едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ташқари нарса таклиф қилинмайди. Болалари сабабли ота ҳам, она ҳам зарар тортмасин. Меросхўр — ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор. Агар (ота-она) ўзаро келишиб, маслаҳат билан болани сутдан ажратмоқчи бўлсалар, гуноҳкор бўлмайдилар. Агар болаларингизни (эмизувчи энагага) эмиздирмоқчи бўлсангиз, берадиган ҳақни яхшилик билан тўла-тўкис тўлаб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, албатта Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўргувчидир.
____________________
И з о ҳ. Шариат ҳукмига кўра она агар ўзи истамаса боласини эмизишга мажбур қилинмайди. Балки эр бирор эмизувчи энагага ҳақ тўлаб эмиздириши лозим бўлади. Юқоридаги боласи сабабли она зарар тортмасин, деган гапнинг маъноси — онани, ўзи хоҳламаса, эмизишга мажбур қилинмайди, деганидир. Энди бола сабабли ота зарар кўрмасин дегани — унга хотин томонидан тоқатдан ташқари талаблар қўйилмасин, деганидир. И з о ҳ. Боланинг отаси ўлса, меросхўр бўлган шахс зиммасида вафот қилган отанинг зиммасида бўлган боланинг онасини едириб-кийдириш, болани эмизувчи энагага ҳақ тўлаш каби вазифалар қолади.

Tafsir
Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўла қилмоқчи бўлганлар учун. Талоқ қилинган эмизикли аёлнинг нафақаси, уни едириб-кийдириш отанинг зиммасидадир. Аллоҳ ҳеч кимга тоқатидан, имконидан, қувватидан ортиғини юкламайди. Ота ва она болани восита қилиб бир-бирларига зарар беришлари мумкин эмас. Ота йўқ бўлса, аёлнинг таъминоти боланинг меросхўрига ўтади. Агар ота-она ўзаро келишиб, маслаҳатлашиб, боланинг манфаатини кўзлаб, икки йил муддатдан олдин болани сутдан чиқармоқчи бўлсалар, уларга гуноҳ бўлмайди. Агар болаларингизга онасидан бошқа эмизувчи энага ёлламоқчи бўлсангиз, унга келишилган ҳақни яхшилик билан муддатини ўтказиб юбормасдан тўла-тўкис тўлаб турсангиз, гуноҳкор бўлмайсиз. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Билингларки, Аллоҳ ҳамма қилган ишларингизни кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса Ундан яширин қолмайди. Яқинда қилган ишларингизга қараб жазо ёки мукофотларингизни беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing