Sura 2 · Para 2

Al-Baqarah · 2:221

وَلَا تَنْكِحُوا الْمُشْرِكَاتِ حَتَّىٰ يُؤْمِنَّ ۚ وَلَأَمَةٌ مُؤْمِنَةٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكَةٍ وَلَوْ أَعْجَبَتْكُمْ ۗ وَلَا تُنْكِحُوا الْمُشْرِكِينَ حَتَّىٰ يُؤْمِنُوا ۚ وَلَعَبْدٌ مُؤْمِنٌ خَيْرٌ مِنْ مُشْرِكٍ وَلَوْ أَعْجَبَكُمْ ۗ أُولَٰئِكَ يَدْعُونَ إِلَى النَّارِ ۖ وَاللَّهُ يَدْعُو إِلَى الْجَنَّةِ وَالْمَغْفِرَةِ بِإِذْنِهِ ۖ وَيُبَيِّنُ آيَاتِهِ لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ

221. То иймонга келмагунларича мушрика аёлларга уйланмангиз! Шубҳасиз, озод мушрика аёлдан — гарчи у сизга ёқса-да, — иймонли чўри яхшироқдир. То иймонга келмагунларича мушрик эркакларни (қизларингизга) уйламангиз! Шубҳасиз, озод мушрикдан — гарчи у сизга ёқса-да, — иймонли қул яхшироқдир. Улар (мушриклар) дўзахга чақирадилар. Аллоҳ Ўз изни-иродаси билан жаннат ва мағфиратга даъват қилади. Ва одамлар эслатма олишлари учун Ўз оятларини баён қилади.

Tafsir

Эй мўминлар, мушрикаларга то Аллоҳнинг ягоналигига иймон келтириб, Ислом динига кирмагунларича уйланманглар. Аллоҳга ва расулига иймон келтирган чўри аёл бутларга ибодат қиладиган ҳур аёлдан яхшироқдир. Гарчи унинг ҳусни ва бойлиги сизларни ўзига тортаётган бўлса-да. Муслималарни мушрик эркакларга никоҳлаб берманглар. Аллоҳ ва расулига иймон келтирган қул озод мушрикдан яхшироқдир. Гарчи унинг ўзига жалб қиладиган фазилатлари бўлса-да. Эркак бўлсин, аёл бўлсин, мушриклик сифатига эга бўлганлар ўзларининг гап-сўзлари ва амаллари билан дўзахга олиб борадиган ишларга чақирадилар. Аллоҳ эса Ўз фазлу марҳамати ила жаннатга ва гуноҳларнинг кечирилишига олиб борадиган ишларга чорлайди. Аллоҳ ўзининг оятларини мана шундай баён қилади. Шоядки, одамлар ибратланиб, улардаги кўрсатмаларга амал қилсалар.
Al-Mukhtasar
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing