Sura 2 · Para 2

Al-Baqarah · 2:209

فَإِنْ زَلَلْتُمْ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْكُمُ الْبَيِّنَاتُ فَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

209. Агар сизларга очиқ ҳужжатлар келганидан кейин ҳам тойилсангиз, билингизки, албатта Аллоҳ қудратли, ҳикматли Зотдир.

Tafsir

Ҳеч қандай шубҳа аралашмаган, рад этиб бўлмайдиган ҳужжат ва далиллар келганидан кейин ҳам йўлдан озадиган бўлсангиз, билингки, Аллоҳ Қудратли, қаҳри қаттиқ ҳамда ҳар бир тадбир қилиши ва шариатлаштиришида ҳикмат билан иш қиладиган Зотдир. Шундай экан, Уни улуғланглар ва Ундан қўрқинглар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing