Sura 2 · Para 2
Al-Baqarah · 2:149
وَمِنْ حَيْثُ خَرَجْتَ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ ۖ وَإِنَّهُ لَلْحَقُّ مِنْ رَبِّكَ ۗ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ
149. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), қайси тарафдан чиқсангиз, юзингизни Масжидул-Ҳаром томонга буринг! У шубҳасиз, Парвардигорингиз (буюрган) ҳақ (қибла)дир. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир.
Tafsir
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, қаерда бўлманг, қайси тарафдан чиқманг, намоз ўқимоқчи бўлсангиз, Масжидул-Ҳаром тарафга юзланинг. Саҳобаларингиз ҳам шундай қилсинлар. Шундай қилиш Парвардигорингиз тарафидан сизга юборилган ваҳийдир. Аллоҳ сизлар қилаётган ишдан ғофил эмас. У Зот ҳамма ишларингизни кўриб-билиб туради ва амалларингизга яраша жазо ёки мукофот беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing