Sura 2 · Para 1

Al-Baqarah · 2:121

الَّذِينَ آتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَتْلُونَهُ حَقَّ تِلَاوَتِهِ أُولَٰئِكَ يُؤْمِنُونَ بِهِ ۗ وَمَنْ يَكْفُرْ بِهِ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ

121. Биз китоб (яъни Таврот, Инжил) ато этган зотлар орасида уни тўғри тиловат қиладиган кишилар ҳам бордирки, ана ўшалар (Қуръонга) иймон келтирурлар. Ва кимда-ким унга (Қуръонга) кофир бўлса, ўшалар зиён кўргувчилардир.

Tafsir

Бу ерда Қуръони карим аҳли китоблар орасидаги ўзларига нозил қилинган китобларга ҳақиқий эргашадиган, улардаги кўрсатмаларга амал қиладиган бир тоифаҳақида сўзлаяпти. Улар ўз китобларида Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақлигига далолат қилувчи аломатларни топадилар-да, ҳаялламай у зотга иймон келтирадилар. Бошқа тоифа эса саркашлик қилиб ўз куфрида туриб олади-да, зиён-зарарга гирифтор бўлади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing