Sura 19 · Para 16

Maryam · 19:34

ذَٰلِكَ عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ ۚ قَوْلَ الْحَقِّ الَّذِي فِيهِ يَمْتَرُونَ

34. Улар (яъни, яҳудий ва насронийлар) шак-шубҳа қилаётган Ийсо бинни Марям (яъни, унинг ҳақидаги Аллоҳнинг) Ҳақ сўзи мана шудир.
____________________
И з о ҳ. Юқорида мазкур бўлган ва қуйида зикр қилинадиган оятларда Ийсо бинни Марям Аллоҳ таолонинг «Бўл», деган амри билан отасиз дунёга келган бир банда ва пайғамбар эканликлари тўғрисидаги Ҳақ таолонинг сўзи баён қилинади ва Ийсо ҳақидаги «У валади зино» дейдиган яҳудийларнинг сўзи ҳам, «У худонинг ўғли» дейдиган насронийларнинг сўзи ҳам ботил — ноҳақ сўзлар экани таъкидланади.

Tafsir

Мана шу сифатларга эга бўлган инсон Ийсо ибн Марямдир. Бу гап ҳақ гапдир. У шак-шубҳага борадиган адашганларнинг гапи эмас.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing