Sura 19 · Para 16
Maryam · 19:23
فَأَجَاءَهَا الْمَخَاضُ إِلَىٰ جِذْعِ النَّخْلَةِ قَالَتْ يَا لَيْتَنِي مِتُّ قَبْلَ هَٰذَا وَكُنْتُ نَسْيًا مَنْسِيًّا
23. Бас, тўлғоқ азоби уни бир хурмо дарахтининг шохига олиб борди (ва у шохга осилган ҳолда кўзи ёригач), деди: «Қани, мана шу (кундан) илгари ўлиб кетсам-у, бутунлай унутилиб кетсам эди».
____________________
И з о ҳ. Биби Марям ўша фурсат очиққан, чанқаган ва ниҳоятда қийналган эдилар. Сув йўқ, емиш йўқ, руҳлари тушкун эди.
____________________
И з о ҳ. Биби Марям ўша фурсат очиққан, чанқаган ва ниҳоятда қийналган эдилар. Сув йўқ, емиш йўқ, руҳлари тушкун эди.
Tafsir
Тўлғоқ уни қийнаб, бир хурмо дарахтининг шохига осилди ва деди: "Шу кунимдан олдин ўлиб, унутилиб кетган бўлганимда қани эди. Шунда одамлар мен ҳақимда ёмон гумонга бормас эдилар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing