Sura 19 · Para 16
Maryam · 19:11
فَخَرَجَ عَلَىٰ قَوْمِهِ مِنَ الْمِحْرَابِ فَأَوْحَىٰ إِلَيْهِمْ أَنْ سَبِّحُوا بُكْرَةً وَعَشِيًّا
11. Бас, (Закариё) меҳробдан қавмининг олдига чиқиб, уларга эрта-ю кеч (Аллоҳни) поклаб — ибодат этишни ишора қилди.
____________________
И з о ҳ. Дарҳақиқат, Закариё алайҳиссалом уч кунгача тасбеҳ ўгириш ва Таврот тиловат қилишдан бошқа нарсага тиллари айланмай қолади ва ибодатхонага келган кишиларга ҳам фақат имо-ишора билан панд-насиҳат қиладилар. Сўнг вақти-соати етиб, Яҳё алайҳиссалом дунёга келгач, Аллоҳ таоло унга гўдаклик чоғидаёқ ваҳий юборади. Қуйидаги оятларда шу ҳақда ҳикоя қилинади.

Tafsir
Шундан сўнг Закариё намоз ўқиётган жойидан қавмининг олдига чиқиб, уларга гапиролмай, кеча-ю кундуз Аллоҳга тасбеҳ айтинглар, деган ишорани қилди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing