Sura 18 · Para 16
Al-Kahf · 18:83
وَيَسْأَلُونَكَ عَنْ ذِي الْقَرْنَيْنِ ۖ قُلْ سَأَتْلُو عَلَيْكُمْ مِنْهُ ذِكْرًا
83. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), яна сиздан Зул-қарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Энди мен сизларга у ҳақдаги хабарни тиловат қилурман».
Tafsir
Эй Пайғамбар, мушриклар ва яҳудийлар сизни синаб кўриш учун Зулқарнайн ҳақида сўрайдилар. Айтинг: "Сизларга у ҳақдаги хабарлардан айримларини ўқиб бераман. Ундан эслатма-ибрат олурсизлар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing