Sura 18 · Para 15

Al-Kahf · 18:8

وَإِنَّا لَجَاعِلُونَ مَا عَلَيْهَا صَعِيدًا جُرُزًا

8. Ҳеч шак-шубҳасиз, унинг (Ернинг) устидаги (безаклар)ни сип-силлиқ, қуп-қуруқ қилиб (йўқ қилиб) қўйгувчи ҳам Биздирмиз.

Tafsir

Албатта, Биз ер юзидаги махлуқотларни биронта ўсимлик ўсмайдиган қуп-қуруқ тупроққа, дашту биёбонга айлантириб қўйгувчимиз. Бу иш ҳамма махлуқотларнинг ҳаёти ниҳоясига етганидан кейин содир бўлади. Бас, шундан ибрат олсинлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing