Sura 18 · Para 15
Al-Kahf · 18:58
وَرَبُّكَ الْغَفُورُ ذُو الرَّحْمَةِ ۖ لَوْ يُؤَاخِذُهُمْ بِمَا كَسَبُوا لَعَجَّلَ لَهُمُ الْعَذَابَ ۚ بَلْ لَهُمْ مَوْعِدٌ لَنْ يَجِدُوا مِنْ دُونِهِ مَوْئِلًا
58. Парвардигорингиз мағфиратли, меҳр-шафқат Соҳибидир. Агар уларни (кофирларни) қилган гуноҳлари билан ушлаганида, уларга азобни нақд қилган бўлур эди. Йўқ, улар учун ваъда қилинган бир вақт (Қиёмат) борки, (у вақтда Аллоҳдан) ўзга бирон пуштипаноҳ топа олмаслар.
Tafsir
Пайғамбар алайҳиссалом ўзини ёлғончига чиқараётган кофирларнинг шу дунёда азобланишидан умидвор бўлиб қолмаслиги учун Аллоҳ у кишига шундай деди: "Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз тавба қилган бандаларининг гуноҳларини кечиради. У Зотнинг раҳмати ҳамма-ҳамма нарсани қамраб олган. Осийларнинг тавба қилиб олишларига фурсат бериб қўйгани ҳам ана шу раҳматидандир. Ҳақдан юз ўгирганларни жазолашни истаганида уларга шу дунёнинг ўзидаёқ азобни тезлаштирган бўларди. Лекин У Зот буни истамади. У ҳалим ва меҳрибон Зотдир. Тавба қилиб олишларига фурсат берди. Жазони кечга сурди. Энди шунда ҳам тавба қилмасалар, уларнинг куфру исёнлари учун жазо бериладиган бир кун тайин қилиб қўйилган. У кунда Аллоҳдан ўзга паноҳ топа олмаслар".
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing