Sura 18 · Para 15

Al-Kahf · 18:45

وَاضْرِبْ لَهُمْ مَثَلَ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنْزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الْأَرْضِ فَأَصْبَحَ هَشِيمًا تَذْرُوهُ الرِّيَاحُ ۗ وَكَانَ اللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ مُقْتَدِرًا

45. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, одамларга) ҳаёти дунё мисолини келтиринг, (У) худди бир сув кабидирки, Биз осмондан ёғдириб (аввал — киши ҳаётининг баҳорида) у сабабли замин набототи (бир-бирига) аралашиб-чирмашиб кетур, сўнгра (ҳаёт кузи келгач) шамоллар учириб кетадиган хас-хашакка айланиб қолур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодир бўлган Зотдир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, дунёга алданиб қолганларга бир мисол келтиринг. Дунё завол топиш ва тезда фанога юз тутиш борасида худди осмондан бир ёмғир ёғиб, у туфайли ер юзида ўсимликлар униб, салдан кейин эса улар қуриб-қовжираб, синиб-парчаланиб, синган бўлакларини шамоллар учириб кетишига, ер эса яна боягидек тап-тақир бўлиб қолишига ўхшайди. Аллоҳ ҳар доим ҳар ишга қодир. У Зотнинг қўлидан келмайдиган иш йўқ. Истаган пайтида жон ато этади, истаган пайтида фано чоҳига отади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing