Sura 18 · Para 15

Al-Kahf · 18:37

قَالَ لَهُ صَاحِبُهُ وَهُوَ يُحَاوِرُهُ أَكَفَرْتَ بِالَّذِي خَلَقَكَ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ مِنْ نُطْفَةٍ ثُمَّ سَوَّاكَ رَجُلًا

37. Биродари унга хитоб қилиб, деди: «Сен ўзингни (асли-наслинг бўлмиш Одамни) тупроқдан сўнг нутфа — бир томчи сувдан яратиб, сўнгра уни) инсон қилиб ростлаган зот — Аллоҳга кофир бўлдингми?!

Tafsir

Мўмин шериги у билан гаплашиб деди: "Отанг Одамни тупроқдан яратган, кейин сени нутфадан яратган, кейин эса сени расо, комил одам қилган Зотга куфр келтирдингми? Шу ишларни қилган Зот сени қайта тирилтиришга ҳам қодир".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing