Sura 18 · Para 15
Al-Kahf · 18:27
وَاتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنْ كِتَابِ رَبِّكَ ۖ لَا مُبَدِّلَ لِكَلِمَاتِهِ وَلَنْ تَجِدَ مِنْ دُونِهِ مُلْتَحَدًا
27. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз фақат ўзингизга ваҳий қилинган Парвардигорингизнинг Китоби — Қуръоннигина тиловат қилинг! Унинг (Аллоҳнинг) сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. Ҳаргиз Ундан ўзга бирон паноҳ топа олмассиз.
____________________
И з о ҳ. Бу оят Қурайш кофирлари Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга: «Бундан бошқа Қуръон келтирсанг ёки унинг оятларини ўзгартирсанг, бизлар ҳам сенга иймон келтирар эдик», деганларида нозил бўлгандир.

Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга ваҳий қилган Қуръонни ўқинг ва унга амал қилинг. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқдир. Зеро, унинг ҳаммаси ҳақиқат ва адолатдан иборатдир. Сиз ҳеч қачон У Зотдан ўзга паноҳ топа олмассиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing