Sura 18 · Para 15

Al-Kahf · 18:24

إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ ۚ وَاذْكُرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَىٰ أَنْ يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَٰذَا رَشَدًا

24. Магар «Иншоаллоҳ – Аллоҳ хоҳласа», (денг! Бу сўзларни айтишни) унутиб қолдирган вақтингизда (ёдингизга тушиши билан): Парвардигорингизни зикр қилинг (яъни, «Иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд Парвардигорим мени бундан ҳам (яъни, Асҳобул-Каҳф воқеаси ҳақида хабар беришдан ҳам) яқинроқ (менинг ҳақ пайғамбар эканлигимга яхшироқ далолат қиладиган) Тўғри Йўлга ҳидоят қилса», денг!
____________________
И з о ҳ. Муфассирлар ривоят қилишларича, бу икки оят нозил қилинишига қуйидаги воқеа сабаб бўлгандир, яҳудийлар қурайшлик арабларга: «Бориб Муҳаммаддан сўранглар-чи, агар ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлса, сизларга руҳ — жон ҳақида, Асҳобул-Каҳф ва Зул-қарнайн тўғрисида хабар берсин», деган эканлар. Улар келиб Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломдан шу ҳақда сўраганларида, у зот: «Эртага келинглар, албатта сизларга жавоб қилурман», дебдилару, «Иншоаллоҳ» сўзини қўшмабдилар. Шунда бир қанча вақт ваҳий келиши тўхтаб, сўнгра Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга бир танбеҳ бўлиб юқоридаги оятлар нозил бўлгандир.

Tafsir

Ишнинг бўлиш-бўлмаслигини Аллоҳнинг иродасига боғлаб гапирсангиз, масалан: "Аллоҳ хоҳласа, эртага шу ишни қиламан", десангиз, жоиз бўлаверади. "Аллоҳ хоҳласа" дейиш ёдингиздан кўтарилса, ёдингизга келган заҳоти айтиб, Парвардигорингизни ёдга олинг ҳамда: "Парвардигорим мени ҳидоят ва тавфиқ топишим учун бу ишдан ҳам яқинроқ йўлга бошлаб қўйишини умид қиламан", деб айтинг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing