Sura 18 · Para 16
Al-Kahf · 18:102
أَفَحَسِبَ الَّذِينَ كَفَرُوا أَنْ يَتَّخِذُوا عِبَادِي مِنْ دُونِي أَوْلِيَاءَ ۚ إِنَّا أَعْتَدْنَا جَهَنَّمَ لِلْكَافِرِينَ نُزُلًا
102. Ёки кофир бўлган кимсалар, Мени қўйиб, бандаларимни дўст тутишни (Ўзим яратган фаришталар ёки Ийсо каби пайғамбарни илоҳ деб сиғинишни) ўйладиларми?! Шак-шубҳасиз, Биз жаҳаннамни кофирлар тушадиган жой қилиб қўйгандирмиз.
Tafsir
Кофирлар Мени қўйиб, фаришталар, пайғамбарлар, шайтонлар каби Менинг бандаларимни ўзларига худо қилиб олмоқчи бўлдиларми? Биз жаҳаннамни кофирлар учун абадий маскан қилиб қўйганмиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing