Sura 17 · Para 15

Al-Isra · 17:97

وَمَنْ يَهْدِ اللَّهُ فَهُوَ الْمُهْتَدِ ۖ وَمَنْ يُضْلِلْ فَلَنْ تَجِدَ لَهُمْ أَوْلِيَاءَ مِنْ دُونِهِ ۖ وَنَحْشُرُهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمْ عُمْيًا وَبُكْمًا وَصُمًّا ۖ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ ۖ كُلَّمَا خَبَتْ زِدْنَاهُمْ سَعِيرًا

97. Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топгучидир. У зот кимни йўлдан оздирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўст мададкорларни топа олмассиз, уларни Қиёмат Кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов, кар қилиб тирилтирурмиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Ҳар қачон (жаҳаннам ўти) сусайса, Биз уларга оловни ловуллатиб юборурмиз.

Tafsir

Аллоҳ кимнинг ҳидоят топишига тавфиқ берса, ўша ҳақиқий ҳидоят топгандир. Кимга тавфиқ бермасдан, адаштириб қўйган бўлса, эй Пайғамбар, унинг учун Аллоҳдан бошқа уни ҳаққа йўналтириб қўядиган, ундан зарарни даф қиладиган, унга фойда келтирадиган бирон дўст топа олмассиз. Қиёмат куни уларни юзтубан йиқилган, кўрмайдиган, гапирмайдиган, эшитмайдиган қилиб йиғамиз. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. Ўти пасайгани сайин яна баттар алангалатиб турамиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing